Мбаппе “Реал”да Бенземанинг натижасини такрорлади

Спорт

image

“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания кубоги доирасидаги “Сельта”га қарши ўйинда гол урди ва Мадрид клуби сафида бунгача фақат Карим Бензема эришган натижани такрорлади. Бу ҳақда “MisterChip” Х саҳифаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Мбаппе бир мавсумда олтинчи турнирида гол урди. Карим Бензема буни 2022/2023 йилги мавсумда уддалаганди. Жорий мавсумда Мбаппе Испания чемпионати, Испания Суперкубоги ва кубоги, Европа Чемпионлар лигаси, Қитъалараро кубок ва УЭФА Суперкубогида гол урди.

Мбаппе “Реал”га ёзги трансфер ойнасида қўшилган эди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, 17 январга ўтар кечаси “Реал” Испания кубоги нимчорак финали доирасида “Сельта”ни қабул қилиб, йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнирнинг чорак финалига йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мбаппе Бензема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг