Мбаппе ПСЖга Неймарни сотиш шартини қўйди
Спорт
−
26 Декабрь 2022
6392ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе маълум шартлар эвазига Париж клубида қолишга тайёр эканлигини айтди. Бу ҳақда "OK Diario" нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мбаппе келаси ёзда ёки 2024 йилда ПСЖни тарк этиши мумкин. Бунга йўл қўйилмаслиги учун футболчи клубга учта шарт қўйди.
Шартлардан биринчиси бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг ПСЖдан кетиши. Клуб ўтган ёзда Мбаппени хурсанд қилиш учун бразилиялик футболчини сотишга уринди, бироқ Неймарга ПСЖ даражасидаги маошни кафолатлай оладиган бирорта ҳам потенсиал харидор топилмади.
Мбаппенинг иккинчи шартига кўра, ПСЖ "Тоттенхем" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайдиган ҳужумчи Ҳарри Кейн билан шартнома имзолаши керак.
Учинчи шарт – "Реал"нинг собиқ устози Зинедин Зиданни ПСЖ бош мураббийи лавозимига таклиф қилиш.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси якунига етганди. Франциялик футболчининг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо ҳужумчи жорий клуби билан шартномани узайтиришга қарор қилди.
LiveБарчаси