Мбаппе ПСЖда қолиши мумкин. Ишга унинг онаси аралашди
Спорт
−
22 Февраль 2022
2902Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Фаиза Ламарини ўғлига Париж клубида қолишни маслаҳат берди. У Килианга клуб ва француз футболига миннатдорлик белгиси сифатида парижликлар билан шартномани узайтиришни тавсия қилди. Бу ҳақда “Мarcа” нашри хабар бермоқда.
Ламари ПСЖ спорт директори Леонардо ва клуб президенти Носир Ал-Хелайфи билан яхши муносабатда. Бироқ Мбаппенинг устувор мақсади “Реал” бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ, “Реал Мадрид” расмийлар агар, Килиан Мбаппе бу йил шартнома имзолашдан бош тортадиган бўлса, унинг трансфери учун ажратилган пул бошқа мақсадларга сарфланишидан огоҳлантирган эди.
Маълумот учун, франциялик ҳужумчи ПСЖ билан Лига 1 доирасида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 9 та голли узатма амалга оширди.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси