Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бош тортди. “Реал”нинг “ошиғи олчи”
Спорт
−
01 Июль 2021
3916Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликлар билан тузилган шартномасини узайтириш нияти йўқ эканлигини маълум қилди.
“Marca” нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли футболчи клуб раҳбариятига янги шартнома имзолаш ниятида эмаслиги тўғрисида хабар берган. Амалдаги шартномаси келаси ёзда тугашига қарамай, ушбу трансфер ойнасида Килианни сотиш парижликларнинг режаларида мавжуд эмаслиги таъкидланган. Клуб шартнома тугашини кутишга тайёр.
Шу билан бирга, Мбаппе учун асосий даъвогар ҳисобланган “Реал” ПСЖ клубининг ёз охирида футболчини сотишга рози бўлишига ишонмоқда. Килианнинг ўзи бу борада аниқ қарорга келмаган.
Мбаппе ПСЖ таркибида 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда ва бунгача Монако шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи Франция чемпионатининг сўнгги мавсумида 31 учрашувда қатнашиб, 27 гол урди ва етти голга ҳаммуаллифлик қилди. Франция терма жамоаси билан Евро-2020 мусобақасининг нимчорак финалида Швейцарига мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Ҳумоюн Орипов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь