Мбаппе Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлолмади

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Испания Ла Лигасининг 2024/2025 йилги мавсумида энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. Бу ҳақда “Kapology ” молиявий портали хабар берди.

Нидерландиялик футболчининг солиқлардан ташқари маоши йилига 37,5 миллион еврони ташкил қилади. 2-ўринда Каталония жамоасининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски эгаллади. Унинг маоши йилига 33,3 миллион евро қилиб белгиланган. 3-ўринни “Реал”нинг янги футболчиси Килиан Мбаппе банд этди. У “қироллик клуби”да мавсумига 31,3 миллион евро маош олади.

Бу борада топ-10'га яна 5 нафар “қаймоқранглилар” футболчиси киритилди. “Реал”дан Давид Алаба 4-ўрин, Жуд Беллингем 6-ўрин, Винисиус Жуниор 7-ўрин, Федерико Вальверде 9-ўрин ва Тибо Куртуа 10-ўринда қайд этилди. 5-ўринда “Атлетико Мадрид” клубининг словениялик дарвозабони Ян Облак эгаллади. 8-поғонада эса “Барселона” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Килиан Мбаппе Френки де Йонг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг