Мбаппе кейинги 4 йилда 400 млн евро маош олиши мумкин
Спорт
−
19 Январь 2024 5359 1 дақиқа
ПСЖ клуби франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега янги таклиф билан чиқади. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Манбага кўра, француз клуби ёзги трансфер ойнасида Мбаппега 400 миллион евро маош билан 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Қайд этилишича, Мбаппе ҳозирда рекламадан тушган даромадни ҳисобга олган ҳолда йилига тахминан 100 миллион евро олади. Ёзда ПСЖ Мбаппега рекламадан тушган даромадни ҳисобга олмаганда, соф маош сифатида 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Ҳозирда тинимсиз Мбаппе ёзги трансфер ойнасида ПСЖни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Футболчи фаолиятини давом эттиришнинг асосий варианти “Реал Мадрид” ҳисобланади.
Франциялик ҳужумчи 2018 йилдан буён ПСЖда тўп суради. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Live
Барчаси