Мбаппе қайси жамоада ўйнаши ҳақида қарор қабул қилди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз келажаги борасида бир қарорга келган ва яқин орада қарорини оммага эълон қилади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Тwittеr'даги аккаунтида хабар берди.

“Келажагим ҳақида гапира олмайман, лекин тез орада ҳамма нарсани билиб оласиз. Барчаси деярли ҳал қилинди. Ҳозир келажакда қайси жамоада ўйнашим ҳақида гапирадиган вақт эмас, лекин ҳа, қарорни деярли қабул қилиб бўлдим. Франция терма жамоасининг йиғинига қўшилишимдан олдин қароримни расман эълон қиламан”, деган Мбаппе.

Франция терма жамоасининг навбатдаги йиғини жорий йилнинг 28 май куни бошланади.

Оммавий ахборот воситалари бир неча йилдан буён Килиан Мбаппенинг тақдирини “Реал Мадрид” билан боғлайди. Сабаби 23 ёшли футболчи “лос бланкос”га нисбатан меҳрини очиқ айтиб келган.

Маълумот ўрнида, Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ сафида Лига 1 да 34 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи, шунингдек, UEFA Чемпионлар лигасининг 2021/2022 йилги мавсумида саккизта ўйин ўтказди, олтита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 160 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг