Мбаппе 2022 йилда топ-5 чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2022 йилни Европада кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасида энг яхши тўпурар сифатида якунлади.

24 ёшли франциялик ҳужумчи клублар ўртасидаги барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 56 та ўйинда 56 та гол урди. У Франция Суперкубоги ғолиби бўлди ва ўз мамлакати терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалига чиқди.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсумда Лига 1нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Жорий мавсумда ҳужумчи 15 та ўйинда 13 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Transfermarkt" Мбаппенинг трансфер нархини 180 млн еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг