Майкл Жексон ҳаёти ҳақида фильм суратга олинади

Маданият-санъат

image

Америкалик таниқли қўшиқчи, продюсер ва хореограф Майкл Жексоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида фильм суратга олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “The Hollywood reporter” хабар берди.

Қайд этилишича, “Майкл” деб номланган биографик фильм “Lionsgate” студияси томонидан суратга олинади. Студия вакилларига кўра, фильм Жексон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади.

Маълумотларга кўра, фильм томошабинларга “Буюк эквалайзер”, “Қирол Артур” ва “Машғулот куни” фильмлари орқали таниш бўлган Антуан Фукуа режиссёрлигида ишланади.

“Майклнинг мусиқаси менинг дунёқарашимнинг бир қисмидир. Шу пайтгача унинг мусиқасини экранда айтиб бериш имкониятига қарши туриш мумкин эмас эди”, дейди Фукуа. 

Шунингдек, лойиҳа жамоасига сценарий муаллифи Жон Логан ва продюсер Грэм Кинг ҳам жалб қилинган. Тўлиқ актёрлар таркиби ҳали тасдиқланмаган. Айни пайтда фильм сюжети устида иш олиб борилмоқда. 

Маълумот учун, Майкл Жексон мусиқанинг поп йўналиши тарихидаги энг муваффақиятли ижрочилардан бири ҳисобланади. У ҳаётлигида 15 марта “Grammy” мукофотига ва юзлаб бошқа мукофотларга сазовор бўлиб "поп қироли" номи билан танилган. Жексоннинг дунё бўйлаб сотилган альбомлари, қўшиқлари, тўпламлари сони 1 миллиард нусхани ташкил этади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг