Майкл Помпео февраль бошида Тошкентга келади

Олам

image
Помпеонинг Ўзбекистонга келиши Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабаб қолдирилганми? north_east

Помпеонинг Ўзбекистонга келиши Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабаб қолдирилганми?

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео жорий йилнинг 2-3 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.

Помпео Ўзбекистонга келишидан аввал Украина, Беларусь, Қозоғистонда бўлади ва давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Тошкентга сафари вақтида Майкл Помпео Ўзбекистон Републикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказади.

Помпео Тошкентда С5+1 формати доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари билан ҳам учрашади. Учрашувда АҚШнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга январь ойида келиши керак эди. Аммо ташриф Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашгани сабабли қолдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг