Ўзбекистон сайёҳлар учун “tax free” тизимини қўлламоқчи
Жамият
−
19 Август 2019
3891Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишида харид қилган товарлар учун тўлаган ҚҚСни қайтариш (“tax free” тизими) тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори Акмал Назаров маълум қилди.
Жаҳон тажрибасида “tax free” тизими савдо ва туризмни қўллаб-қувватлаш механизми ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 136 та давлатида “tax free” тизими жорий этилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга жорий йилнинг ўтган даврида 3 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 800 мингтага ошган. Демак, мазкур тизимнинг яратилиши келаётган сайёҳлар сони ва улар амалга оширадиган сарф-харажатларнинг янада кўпайишига хизмат қилади.
“Ўзингиз ўйлаб кўринг бир неча кун саёҳат қилдингиз, эсдаликлар, совға саломлар ёки бошқа бир буюмларни сотиб олдингиз қайтишингизда эса қўлингизга маълум бир миқдорда пул қайтариб беришмоқда. Албатта, бу сизни ушбу мамлакатга яна қайтиб келишга ундайди”, деди Акмал Назаров.