Май ойи қандай об-ҳаво билан ўтиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет республикада май ойида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 

1-2 май кунлари республиканинг барча вилоятларида, 3 майда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи 26-29 даража, баъзи жойларда 30-32 даражагача бўлади.

3 майда республиканинг жануби-ғарбида, 4-5 май кунлари кўпчилик вилоятларда, 6 майда шарқий ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ёмғир пайтида ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.

Май ойи биринчи ўн кунлигининг охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати 23-28 даражадан 30-35 даражагача, баъзи жойларда 38 даражагача ўзгариб туради.

Ушбу даврнинг айрим кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади, баъзи жойларда жала хусусиятли маҳаллий ёмғирлар ёғади. Ҳатто битта шаҳар ичида ҳам май ёмғири бир жойда кучли ёғиши ва бошқа жойда эса деярли ёғмаслиги мумкин.

Айниқса тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли жала ёмғирлар ёғиши жуда хавфлидир. Улар сел каби даҳшатли табиий ҳодисанинг шаклланишига олиб келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made