Майамида отишма: қуролланган уч киши “банкет”га бостириб келди ва меҳмонларни ўққа тутди
Олам
−
30 Май 2021
5215Бугун, 30 май куни эрта тонгда АҚШнинг Майами шаҳрида (Флорида штати) зиёфат залида отишма юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди ва камида 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Fox News” ёзмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, тажовузкорлар оқ рангдаги автомобилда келиб, оломонга қарата ўқ узган. Жиноятчиларнинг шахси ҳали аниқланмаган, фақат улар уч киши бўлгани маълум. Жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир. Отишма “Country Club” савдо марказидаги зиёфат залида содир бўлган.
“Бу ўқотар қурол билан қилинган зўравонлик, қўрқоқлик ва пасткашлик”, дейди Майами полицияси директори Альфредо Рамириес.
Бундан ташқари, кеча, 29 май куни Майамининг Винвуд ҳудудида номаълум шахслар кўчада одамларга қарата ўт очган. Оқибатда етти киши жароҳат олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь