Мавсумнинг машҳур меваси: кимларга хурмо мумкин эмас?
Саломатлик
−
28 Октябрь 2021
12151Хурмо — куз-қиш мавсумидаги энг машҳур мевалардан биридир. Лекин айрим турдаги инсонларга уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Бу ҳақда нутрициолог Анастасия Гаврикова маълумот берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, хурмо таркибида кўп миқдорда табиий шакар ва углеводлар мавжуд бўлиб, улар организмни узоқ вақт тўйинтирмайди.
“Қандли диабет, панкреатитнинг ўткир босқичида бўлганлар, шунингдек ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммолар ва қабзиятдан азият чекаётганларга хурмо тавсия этилмайди”, дейди у.
Бундай касалликлардан холи инсонларга эса хурмо фақат фойда келтириши айтилган. Бироқ, уни ёнғоқ каби фойдали ёғлар билан истеъмол қилиш яхшидир.
“Сиз кунига 200-300 граммдан кўп бўлмаган хурмо истеъмол қилишингиз мумкин”, деган шифокор.
Бундан ташқари, хурмо кўп миқдорда фойдали микроэлементларни ўз ичига олади: B гуруҳи витаминлари, C, E витаминлари, калий, фосфор, магний, кальций ва марганец, флавоноидлар, полифеноллар.
“Ҳурмо, шунингдек антиоксидант хусусиятларга, тинчлантирувчи таъсирга эга, у юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради ва иммунитетни мустаҳкамлайди”, дея хулоса қилган Гаврикова.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь