Мавлуд Тифиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Спорт

image

Профессионал мауй-тайнинг тажрибали жангчиларидан бири ва ҳозирда ММАда фаолият олиб бораётган Мавлуд Тифиев навбатдаги жангини Таиландда нидерландиялик Ваил Карраоумига қарши ўтказади. Бу ҳақда “Warrior Stadium Phuket” лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Таиланд пойтахти Пукет шаҳрида “Warrior Stadium Phuket” лигасида ярим енгил вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Мавлуд Тифиев ҳозирда Нидерландия шарафини ҳимоя қилаётган асли марокашлик Ваил Карраоумига қарши октагонга чиқади.
Маълумот ўрнида, Тифиев ММАдаги профессионал фаолияти давомида 3 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. У охирги жангини 2024 йилнинг декабрида ўтказган ва ўшанда Робби Гуньярни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан спортчи Мавлуд Тифиевга 3 хонали уй совға қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ММА Таиланд Мавлуд Тифиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг