Матейс де Лигтнинг тез орада қайси клубга ўтиши эълон қилинади

Спорт

image

“Барселона” тез орада яна бир трансферни эълон қилиши кутилаяпти. Унга кўра, “Аякс” ҳимоячиси Матейс де Лигт каталонияликлар билан келишиб олган. Томонлар бу трансфер ҳақида “Аякс” ҳамда “Ювентус” ўртасидаги Чемпионлар лигаси ўйинидан олдин эълон қилишмоқчи.

Маълумотларга кўра, “Барселона” март ойида “Аякс” ва де Лигтга расмий таклиф юборган эди. Трансфер Френки де Йонг учун берилаётган маблағдан (75 млн. евро) камроқ пул эвазига амалга ошади, аммо шартнома шартлари деярли ўхшаш.

“Аякс” де Лигт трансферидан катта маблағ ишлаб олмоқчи эди, аммо футболчининг ўзи  Каталония клубига ўтишни истаётгани учун уни арзонроққа бериб юборишга рози бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ де Лигт учун курашда Мадриднинг “Реал” клуби етакчилик қилаётгани айтилган эди.

Маълумот учун, 19 ёшли голландиялик ҳимоячи ушбу мавсумда “Аякс” таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Матейс де Лигт

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг