Масжидларда таровеҳ намози қайси вақтдан бошланиши маълум қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳридаги масжидларда таровеҳ намозлари кечки соат 21:00 дан бошланиши белгиланган.  Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси хабар бермоқда.

“Рамазон ойига ўзгача шукуҳ, сурур бағишлайдиган, фақатгина бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Аммо минг афсуски ўтган йили бошимизга келган оғир синов сабабли бир йиллик жисму руҳимизга шифо ва куч-қувват бўлувчи таровеҳ намозларида Қуръони каримга сомеъ бўлиш бахтидан мосуво бўлгандик.

Алҳамдулиллаҳ, бугундан юртимизнинг барча масжидларида таровеҳ намози, Қуръон хатмлари бошланади. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри масжидларида таровеҳ намозлари кечки соат 21:00 дан бошланиши белгиланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилиши маълум қилинганди.

#RamazondaHalovatBor


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг