Масжидга ўғирлик учун келган фуқаролар ушланди
3-саҳифа
−
31 Октябрь 2020
8496Тошкент шаҳридаги масжидлар ёнида бир гуруҳ ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақида “Замон” информацион дастурида хабар берилди.
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, жума намозига келган фуқаролар томонидан "Камолон" масжиди ёнида қаровсиз қолган автомабилларда ўғрилик жинояти содир этилган. Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида жиноятни содир этган шахслар қўлга олинган. Тўрт кишидан иборат ушбу жиноий гуруҳ бир маҳаллада яшаган. Жиноятчиларнинг барчаси ота-она қарамоғидаги оила қурмаган ёш йигитлар бўлиб, турли мавсумий ишлар билан шуғулланган.
Машина қулфларини қайчи ёрдамида бузиб ўғрилик жиноятини содир этган гумондорларнинг икки нафари илгари ҳам худди шундай жиноят бўйича судланган.
Маълум бўлишича, улар автомобиллардан ўғирланган телефон, антирадар, видеорегистратор каби буюмларни “Малика” савдо мажмуаси ва Қўйлиқ бозори атрофида сотишга уринган. Шунингдек, ўғриликни содир этишда фойдаланилган Spark автомашинасининг салонидан ҳамёнлар, банк пластик карталари ва бошқа ўғриланган буюмлар далилий ашё сифатида олинди.
“Карантинда қийналиб қолдик. Намоз ўқилаётганда одам кам бўлгани учун шу пайтда бу ишни қилдик. Ўғирлик қилишнинг ўзи гуноҳ. Масжидда қилинса икки баравар гуноҳ бўлишини билардим”, дейди гумонланувчилардан бири пушаймонлик билан.
Жиноят юзасидан Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тўрт нафар шахс гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги текшириломоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15