Masterland компанияси Юнусободда “Шоҳсарой” мажмуаси очилиш маросимини ўтказди

Бизнес

Мамлакатимизда бир неча йиллардан бери кенг кўламли қурилиш лойиҳаларини амалга ошириб келаётган Masterland қурилиш компанияси пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида қуриб битказилган “Шоҳсарой” турар-жой мажмуаси очилиш маросимини ўтказди. Ушбу мажмуа компаниянинг сўнгги йилларда амалга оширган энг муваффақиятли лойиҳаларидан биридир.

“Шоҳсарой” турар-жой мажмуасининг очилиш маросимида кўплаб таниқли санъаткорларнинг иштирок этиши шодиёна учун йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик бағишлади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, хонанда Жаҳонгир Позилжонов, “Marokand” вокал-чолғу ансамбли қўшиқлар билан янги уй тушган маҳалланинг “қулоғини очди”.

“Шоҳсарой” мажмуаси топширилиши билан яна бир гуруҳ юртдошларимиз замонавий хонадонлар соҳибига айланди. Тадбирда бевосита иштирок этган уй соҳиблари ўз таассуротлари ва фикрлари билан бўлишди. Ҳаяжонини яшира олмаётган хонадон эгалари  харид қилган уйларининг қулайлиги ҳақида сўзлаб беришди. 

“Шоҳсарой” мажмуаси Masterland қурилиш компанияси томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган навбатдаги мажмуа бўлиб, у 220 та хонадонни ўз ичига олади. Хонадонлар асосан икки ва уч хоналик кўринишда барпо этилган бўлиб, 35 метр квадратдан 80 метр квадратгача бўлган жойни эгаллайди.

Турар-жой бинолари ўзига хос ташқи кўриниш ва дизайнга эга. Эгаларига топширилган "Шоҳсаройʼ мажмуаси 11 қаватдан иборат. Мажмуа ёпиқ майдондан иборат бўлиб, унда болалар майдончаси ва шу билан биргаликда яшил майдон ташкил этилган.

Шуни айтиб ўтиш керакки, “Шоҳсарой” турар-жой комплексини барпо этган Masterland компаниясининг асосий мақсади юртимиз фуқаролари учун қулай, сифатли ва ҳамёнбоп иншоотлар барпо этишдир. Шу мақсад билан компания пойтахт бўйлаб кўплаб қурилиш лойиҳаларини амалга оширмоқда. 

Masterland томонидан қурилаётган турар-жой иншоотлари премиум класс ҳамда одатий турдаги биноларга бўлинади. Хонадонли бўлиш ниятида бўлган фуқаролар учун яратилган қулайликлардан яна бири шуки, фуқаролар уй учун пулни 36 ой давомида бўлиб тўлаш имкониятига эгалар.

Masterland компанияси ўз фаолияти давомида турар-жой мажмуаларидан ташқари, бир қатор мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини ҳам қуриб фойдаланишга топширган. Айни кунларда эса компания Фарғона йўли кўчасидаги умумий 2 гектарли ҳудудда 18 та 16 қаватли турар-жой бинолари қуриш устида иш олиб бормоқда.

Пойтахтда муносиб ва ҳамёнбоп хонадон топиш жуда муҳим. Masterland компанияси эса сизга ана шундай хонадон соҳиби бўлиш имкониятини тақдим этади.

Маълумот учун: +998 55 504 99 99

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг