Маст орган ходими 80 ёшли отахонга ниқоб тақмагани учун куч ишлатгани айтилмоқда (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда маст ҳолатда экани айтилган орган ходими 80 ёшли отахонга ниқоб тақмагани учун куч ишлатгани акс этган видеолар тарқалди.

Видеолавҳаларда орган ходими отахоннинг камари ва қўлидан тортиб, куч ишлатиб олиб кетмоқчи бўлаётгани акс этган. Атрофдаги фуқаролар уларни ажратиб, воқеани тинч ҳал қилишга уринишган.

Шу вақтда орган ходими ерда турган алоқа воситаси (рация)ни олиб, унга “Шайхонтоҳур Боғ кўчага”, дея такрорлаганини кўриш мумкин. 

Шунингдек, ходим уни тасвирга олаётган фуқарога ҳам таҳдид қилиб, телефонини олиб қўйишга уринганини ҳам кўриш мумкин. 

Ҳолат юзасидан бирорта ташкилот расмий муносабат билдиргани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made