Маст ҳайдовчи содир этган ЙТҲ фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 13:00 да Қўшкўпир туманида Lacetti ҳайдовчиси машинасини маст ҳолатда катта тезликда ҳайдаб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда у йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва йўлнинг чеккасида тўхтаб турган Nexia'дан тушган 35 ёшли фуқарони уриб юборган.

Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида туман шифохонасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Аввалроқ Андижон вилоятида вояга етмаган бола йўл транспорт ҳодисасини содир этгани оқибатида 14 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг