Маск тарихда 200 млрд доллар йўқотган биринчи одам бўлди – Bloomberg
Олам
−
31 Декабрь 2022 16619 1 дақиқа
Tesla компанияси раҳбари, тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 2021 йил охиридан бери 200 миллиард доллардан кўпроққа камайди, бу жаҳон тарихида инсон йўқотган энг катта маблағдир. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Маскнинг бойлиги 2021 йилнинг ноябрида тахминан 340 миллиард долларни ташкил этган, бироқ у асос солган электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla акциялари кескин тушиб кетгани, шунингдек, Twitter'ни 44 миллиард долларга сотиб олганидан кейин унинг активлари 137 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Бу Маскнинг охирги икки йилдаги энг паст бойлиги ҳисобланади.
Маск "Bloomberg" маълумотларига кўра миллиардерлар рейтингида иккинчи ўринда туради. Рейтингда LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арно олдинда туради. Унинг бойлиги тахминан 162 миллиард долларни ташкил қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025