Маск Apple маҳсулотига рақобатчи ҳуштакни ишлаб чиқарди
Технология
−
01 Декабрь 2021
7878Америкалик миллиардер Илон Маск Tesla’нинг янги маҳсулоти – “кибер ҳуштак”ни тақдим этди. Бу маҳсулот Apple’нинг абразив матосига рақобатчи бўлиши кутилмоқда.
“Tesla’да ҳуштак чалинг”, деб ёзган тадбиркор ўзининг Twitter саҳифасида ва маҳсулотга ҳаволани илова қилган.
Октябрь ойида Apple ўз маҳсулотлари учун абразив мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Мато Apple қурилмаларини артиш учун мўлжалланган ва сотувдаги нархи 19 АҚШ доллари этиб белгиланган. Илон Маск ўз маҳсулотини Apple'ники билан таққослаган ҳолда: “Apple’ни артиш учун мато сотиб олманг, бизнинг ундан яхшироқ ҳуштагимизни харид қилинг”, дея изоҳ қолдирган.
Tesla саҳифасида “кибер ҳуштак” “ялтироқ зангламайдиган пўлатдан ясалган премиум коллекция” сифатида тарифланган. Маҳсулот Cybertruck концептуал электромобил кўринишида ишлаб чиқарилган. Шунингдек, “кибер ҳуштак” нархи 50 доллар этиб белгиланди.
Аввалроқ, Илон Маск Tesla бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни бошлаши ва у “Tesla Phone” деб номланиши ҳақида хабар берган эдик.
Барно Дусиярова
LiveБарчаси