Машинасини Ўзбекистон байроғи рангига бўяганлар жазоландими?
Жамият
−
31 Август 2021
41244Бугун, 31 август куни ижтимоий тармоқларда бир нечта автомобиль Ўзбекистон байроғи рангларида бўялгани акс этган фототасвирлар тарқалди. Бунинг учун ушбу автомобиль эгалари жаримага тортилгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлди.
Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида Spark ҳамда Lacetti русумли автомобиллар ҳайдовчилари транспорт воситасининг кузов қисмини Мустақиллик байрами муносабати билан бир неча хил рангларга бўяб шаҳар ҳудудида ҳаракатланган.
Мазкур ҳайдовчилар ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, уларга қоидалар бўйича тушунтиришлар берилган.
“Ходимлар ҳайдовчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб оқ йўл тилаган. Ҳайдовчилар огоҳлантирилиб, уларга нисбатан ҳеч қандай жарима белгиланмаган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси