Машинаси билан итларни босиб кетган ҳайдовчи жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
09:00 1281 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида автомобилда итларни босиб кетган Lacetti ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни эрталаб соат 09:00 ларда Темиркўр маҳалласи ҳудудидаги ички йўлда “25 A 915 OA” давлат рақам белгили Lacetti ҳайдовчиси ҳеч қандай сабабсиз итларни босиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ҳолат фуқароларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган.
Шундан сўнг, ҳайдовчига нисбатан ҳуқуқбузарлик юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди.
Ушбу моддага кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима белгиланган.
“Қилган ишимдан жуда ҳам афсусдаман. Озгина эътиборсизлигим сабабли ҳамманинг норозилигига, эътирозига сабабчи бўлган бу ҳолат бошқа такрорланмаслигига ҳаракат қиламан”, дея афсусдалигини билдирган ҳайдовчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида маст ҳолатда қўшнисининг мушугини бўғиб, оёғини қайирган эркак 7 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси