Машҳур турк ошпазининг ресторанига қуролли ҳужум бўлди

Олам

image

Кеча, 21 март куни дунёга машҳур ресторанлар тармоғи эгаси туркиялик Нусрет Гўкченинг ресторанига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Туркиянинг “Haberler” нашри маълум қилди. 

Қайд этилишича, 21 март куни тонгги соат 05:00 лар атрофида Истанбулнинг Бешиктош туманидаги ресторанлардан бирида отишма юз берган. Мотоциклда келган икки киши емакхонага ҳужум қилиб, воқеа жойидан яширинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳудуддан 11 дона бўш патрон топилган. Қоровул ҳужум содир бўлган заҳоти полицияга қўнғироқ қилган. Фақатгина ресторан зарар кўрган. Айни пайтда хавфсизлик камералари ёзувлари текширилиб, чақирилмаган меҳмонларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Истанбулдаги Чағлаян туман суди биносига ҳужум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ресторан қуролли ҳужум Нусрет Гўкче

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг