Машҳур фильмда роль ўйнаган спортчи жаҳон рекордини ўрнатди (видео)
Спорт
−
01 Август 2023
9053Эстониялик атлет Ян Руз 185 метр баландликда тортилган арқонда юриб, жаҳон рекордини қайд этди. Бу ҳақда “Euronews.com” хабар берди.
Спортчи Қатардаги эгизак миноралар орасида ўрнатилган узунлиги 150 метр, қалинлиги 2,5 см бўлган арқондан биринчи уринишдаёқ босиб ўтди. Ян кучли шамолга қарамай мувозанатини сақлашга муваффақ бўлди.
Ян Руз анчадан буён экстремал спорт турлари билан шуғулланиб келади. 28 ёшли спортчи слеклайн бўйича қатор муваффақиятларга эришган. Руз 2019 йилда ушбу спорт тури бўйича учта жаҳон чемпионлиги унвонини қўлга киритган. У шунингдек, Мюнхенда бўлиб ўтган World Slackline Masters турнирида ғолиб чиққан.
Каскадёр сифатида Ян бир нечта фильмларда суратга тушган. Улардан энг машҳури – худди шу номдаги ўйинга асосланган “Assassinʼs Creed” ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь