Тажрибали ҳакам келишилган ўйинларда қатнашгани учун 3 йилга четлатилди
Спорт
−
19 Январь 2021
5495Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамларини аниқлаш бўйича сай-ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Қайд этилишича, ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилган.
Қўмита томонидан Шерзод Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 3 (уч) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинган.
LiveБарчаси