Машҳаддаги сув тошқинлари 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Олам

image

Эроннинг Разавий Хуросон вилоятининг Машҳад шаҳрида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбари Ҳамидризо Кафиния маълум қилди.

Унинг айтишича, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари 15 майдан бери сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

“Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда”, дейди Кафиния.

Ўз навбатида, Разавий Хуросон вилояти Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Моҳсин Зокириян 12 киши бедарак йўқолганига аниқлик киритди. Машҳад муниципалитети раҳбари Моҳсен Даверининг айтишича, тошқиндан жабрланган камида 250 оила шаҳарнинг хавфсизроқ жойларига эвакуация қилинган. Даверининг сўзларига кўра, шаҳардаги жами 150 та уй сув тошқинидан зарар кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон сув тошқини Машҳад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made