Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият
−
19 Февраль 2024 120915 1 дақиқа
Жорий йилнинг март ойида ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди: ўртача ҳаво ҳарорати февралга нисбатан 5-6 даража, шимолда эса 7-8 даража юқори бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди.
Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9 даражани, жанубда 10-11 даражани ташкил этади.
Ой давомида ҳарорат кечалари -0/-5 даражадан 5-10 даражагача, кундуз кунлари 5-10 даражадан 17-22 даражагача, жанубда 20-25 даражагача кескин ўзгариб туриши кутилмоқда.
Шунингдек, Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши прогноз қилинмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь