Март ойида доллар нега қимматламади? Марказий банк раиси жавоб берди
Жамият
−
15 Апрель 2020
5819Март ойи ўрталаридан Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларида миллий валюта қадрсизланиб, доллар курси кўтарилган бир вақтда сўм долларга нисбатан қадрсизланмади. Бу ҳолат кўпчиликни қизиқтирди. Бугун, 15 апрелда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов брифинг вақтида бунинг сабабини очиқлади.
Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, Марказий банк доллар курсини ушлаб туриш учун аҳолининг ошаётган талабини нейтралликни бузган ҳолда бозорга қўшимча валюта киритиш орқали қондирган. Аммо аҳолининг валютага талаби ҳамон ошяпти ва МБ энди нейтраллик принципини тиклашга қарор қилган.
“Нисбатан кўп миқдордаги валютага бўлган талаб Марказий банк томонидан маълум жиҳатдан нейтраллик принципини бузган ҳолда қўшимча валюта сотиш ҳисобига қондириб келинган эди. Куни кеча бўлиб ўтган бошқарув йиғилишида биз нейтраллик принципини доимо сақлаб қолиш ва фаолиятимизни шу тарзда давом эттириш ҳақида қарорга келган эдик. Бу валюта бозорида ўз таъсирини кўрсатди”, деди Мамаризо Нурмуратов.
Аввалроқ, Марказий банк раиси мамлакатда валюта курсига Ҳукумат таъсир ўтказмаётгани, ички бозордаги муҳит талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси