Март охиригача қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
27 Март 2023
13608Ўзбекистонда жорий ҳафта давомида ҳарорат 20-27 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон бўлиши мумкин. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 март куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Эртага, 28 март куни Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
29 март, чоршанба куни ҳудуднинг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
30 март, пайшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
31 март, жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати кечалари 9-14 даража, кундуз кунлари 27-28 мартда 22-27 даража, 29-31 мартда 20-25 даража атрофида бўлади.
27-28 мартда шимолда ва чўл ҳудудларда, 29 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 28-31 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.