Мармуш “Манчестер Сити”да қанча маош олиши маълум бўлди
Спорт
−
20 Январь 2025 7120 1 дақиқа
Миср терма жамоаси ва “Айнтрахт” клуби футболчиси Омар Мармушнинг “Манчестер Сити” клубидаги маоши очиқланди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўз Х саҳифасида маълум қилди.
“Шаҳарликлар” футболчининг маошини йилига 10 миллион евро этиб белгилади. Таъкидланишича, Мармуш бугун, 20 январь куни Манчестерга келиб, тиббий кўрикдан ўтади. Футболчининг трансфери сешанба ёки чоршанба куни тўлиқ якунига етиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Мармуш “Манчестер Сити”га бонусларни ҳисобга олган ҳолда 80 миллион еврога ўтмоқда. У клуб таркибида 2029 йилнинг ёзигача тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “шаҳарликлар” устози Гвардиола ушбу трансфер борасида аниқ маълумотга эга эмаслигини айтганди.