Мармара денгизидан икки туркияликнинг жасади топилди

Олам

image

Туркиялик қутқарувчилар жорий йилнинг 15 февраль куни Мармара денгизида чўкиб кетган “Batuhan A” юк кемасининг олти экипаж аъзосидан икки нафарининг жасадини топди. Кема 51 метр чуқурликда экани айтилмоқда. Бу ҳақда "Global" телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, кема қидирув ишларида иштирок этган Туркия ҳарбий-денгиз кучларининг сонар бўлинмалари ёрдамида топилган. Юк кемаси денгиз тубида, Имрали оролининг ғарбий соҳилидан 4 мил узоқликда жойлашган.

Қайд этилишича, Туркия байроғи остида сузган 69 метрлик кемага юкланган мармар чиплар қоплаган брезент яхши мустаҳкамланмаган, унинг бир қисми бўрон пайтида кўтарилиб, денгиз сувини юкка ўтказиб юборган, шу билан бирга юкнинг ортиб бораётган оғирлиги туфайли кема мувозанатини йўқотиб, ҳалокатга юз тутган.

Кеманинг оғирлиги 1300 тоннани ташкил этиши айтилмоқда. Айни пайтда мутахассислар авариянинг барча сабабларини аниқлашга ҳаракат қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХIХ асрга оид сирли кема Канада қирғоқларига чиқиб қолган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Batuhan A Мармара экипаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг