Маркус Рэшфорд “Челси”га қарши ўйинда жароҳат олди
Спорт
−
29 Апрель 2019
2967
“Манчестер Юнайтед ” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия чемпионати доирасидаги “Челси”га қарши ўйинда елкасидан жароҳат олди, – деб хабар беради клуб расмий сайти. Футболчининг қай даражада жароҳат олганлиги ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Челси” билан дуранг ўйнаган эди. Натижада клубнинг УЕФА Чемпионлар лигасига чиқиши сўроқ остида қолди.
Чемпионат якунига икки тур қолганлигини эътиборга олсак, катта эҳтимол билан “Қизил иблислар” “Челси” ва “Арсенал”нинг қоқилишини кутади.
Англия матбуотида янграётган миш-мишларга қараганда агар “МЮ” УЕФА Чемпионлар лигасига чиқа олмаса бир нечта футболчилар клубни тарк этиши эҳтимоли мавжуд. Хусусан, Поль Погбага “Реал Мадрид” қизиқаётган бўлса, “Барселона” раҳбарияти Маркус Рэшфордни клубда кўриш истаги борлигини яширмаяпти.
Анчадан буён ўйин амалиётига эга бўлмаётган Алексис Санчесга Италия клублари қизиқиш билдираётгани ҳам тез-тез хориж матбуотда янграб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь