Марказий сайлов комиссиясининг таркиби ўзгаради
Жамият
−
24 Август 2019
4197Кеча, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Депутатлар ишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масаланинг муҳокамаси билан бошлади.
Мажлисда Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан тақдим этилган номзодлар бирма-бир кўриб чиқилди ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор янги аъзолари сайланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қабул қилган қарорлари маъқуллаш учун Сенатга юборилди.
LiveБарчаси