Марказий Осиёнинг энг тинч мамлакати эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинган “Глобал Тинчлик Индекси” (Global Peace Index, GPI) рейтингида Қозоғистон 56-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат бўлди. Бу ҳақда ташкилот томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.

GPI дунё аҳолисининг 99,7 фоизини қамраб олади ва 23 та сифат ҳамда миқдорий кўрсаткичлар асосида ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар ишончли халқаро манбалардан олинади ва дунё давлатларидаги тинчлик ҳолатини қуйидаги уч асосий йўналишда баҳолайди:

  • Жамиятдаги хавфсизлик ва барқарорлик даражаси;
  • Ички ва халқаро можаролар давомийлиги;
  • Ҳарбийлаштириш даражаси.

Бу индекс давлатларнинг қуролли тўқнашувлардан ҳоли бўлиши, фуқаролар хавфсизлиги, жиноятчилик даражаси, қўшнилар билан муносабатлар ва ҳарбий харажатлар каби кўрсаткичлар орқали аниқланади.

Ушбу кўрсаткичлар бўйича Марказий Осиё давлатлари рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:

  1. Қозоғистон – 56-ўрин;
  2. Ўзбекистон – 67-ўрин;
  3. Қирғизистон – 78-ўрин;
  4. Тожикистон – 79-ўрин;
  5. Туркманистон – 87-ўрин.

Дунё бўйича энг тинчликсевар давлат сифатида Исландия эътироф этилган. Ундан кейинги ўринларда Ирландия ва Янги Зеландия жойлашган. Энг охирги ўринни эса Россия эгаллаган – 163-ўрин. Украина ундан битта юқорида, яъни 162-ўринда. Шунингдек, АҚШ 128-ўринда, Исроил 155-ўринда қайд этилган бўлса, Эрон 142-ўриндан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Oxford Economics Global Cities Index” рейтингида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилган ҳамда дунёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 258-ўринни эгаллаганди. Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 3-ўринни, дунёда эса 471-ўринни қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё Халқаро Иқтисодиёт ва тинчлик институти Глобал Тинчлик Индекси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг