Марказий осиёлик икки зиёратчи Маккада вафот этди
Жамият
−
15 Август 2019
9306Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини амалга ошириш вақтида икки нафар Тожикистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда “Авесто” нашри Диншунослик, халқ анъаналари, маросимлари ва удумларини тартибга солиш қўмитаси вакили Афшин Муқимга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, зиёратчилар ҳасталикдан вафот этган. Улар 70 ёшда бўлган ва Маккада дафн этилган.
Саудия Арабистони Тожикистон учун Ҳаж квотасига 5 минг ўрин ажратган. Таъкидланишича, Тожикистон “Ҳаж-2019” мавсуми учун ажратилган квота тўлмаган.
Маълумот учун, ўтган йили Тожикистонда 6 минг киши Ҳаж зиёратини амалга оширган.
LiveБарчаси