Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди (видео)
Олам
−
12 Август 2022
50197Бугун, 12 август куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Қайд этилишича, янги масжид бош гумбазининг диаметри 62 метр, баландлиги 83 метр. Масжидда тўртта минора бўлиб, уларнинг баландлиги 130 метрга етади. Майдони 68 минг кв.м дан ортиқ. Қибла деворини қуришда 25 миллион кристалл ишлатилган.
Ҳарам залидаги гиламнинг умумий майдони 16,5 минг квадрат метрни, гилам медальонининг диаметри 70 метрни ташкил қилади. Шунингдек, асосий залда оғирлиги 20 тонна ва диаметри 27 метр бўлган қандил ўрнатилган.
Масжиднинг ер ости қаватида 440 ўринли зиёфат зали, 405 ўринли ёпиқ автотураргоҳ, вестибюль, ҳожатхона, маросим хизматлари ва қурбонлик қилиш жойи ҳамда бошқа хоналар мавжуд.
Масжиднинг умумий сиғими 235 минг кишини ташкил этади – улар бир вақтнинг ўзида намоз ўқишлари мумкин. Хусусан, 170 минг киши масжид ҳовлисида, 35 минг киши масжид ичида намоз ўқиш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Марказий Осиёда энг катта масжид Тожикистон пойтахти Душанбеда жойлашган эди. Мазкур масжидда бир вақтда 120 минг киши ибодат қиларди.
Объектнинг ҳар бири 75 метрга тенг бўлган тўртта минораси, 47 метрли асосий гумбази ва 20 та катта-кичик гумбазлари бор. Масжид Душанбе шимолида 12 гектар майдонни эгаллайди.
LiveБарчаси