Марказий Осиёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтинги тузилди
Бу қизиқ
−
18 Сентябрь 2025 41295 2 дақиқа
Жорий йилнинг 6 ойи якунига кўра, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиё шаҳарларида орасида яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилди. Бу “Numbeo” портали томонидан эълон қилинган рейтингда келтирилган.
Унга кўра, Олмаотада яшаш қиймати индекси 29,4 пунктни ташкил этиб, уни жаҳон бўйича 346-ўринга олиб чиққан.
Шунингдек:
- Бишкек (Қирғизистон) 26,8 индекс билан 364-ўринда;
- Остона (Қозоғистон) 26,5 пункт билан 366-ўринда;
- Тошкент (Ўзбекистон) эса 26,2 индекс билан 370-ўринда турибди.
Тожикистон ва Туркманистон шаҳарлари рейтингда қайд этилмаган.
“Numbeo” портали маълумотларга кўра, Тошкентда 4 кишилик оиланинг уй-жой ижарасисиз ўртача ойлик харажатлари 23 млн 39 минг сўм деб баҳоланмоқда. Ёлғиз яшовчи бир кишининг харажатлари эса ўртача 6 млн 437 минг сўмни ташкил қилади. Тошкентда яшаш қиймати Нью-Йоркникидан 72,2 фоиз арзонроқ (уй-жой ижарасисиз ҳисобланганда). Шунингдек, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда уй-жой ижараси Нью-Йоркдагига нисбатан ўртача 84,5 фоиз пастроқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри “Oxford Economics Global Cities Index” рейтингида 2025 йил учун Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилганди. Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 3-ўринни, дунёда эса 471-ўринни қайд этган. Ушбу рейтинг иқтисодиёт, инсон капитали, ҳаёт сифати, экология ва бошқарув каби беш тоифа бўйича тузилган ҳамда унга 1000 та шаҳар киритилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025