Марказий Осиё Президентлари миллий таомлар фестивалида (фоторепортаж)

Жамият

a2080503-d57c-7b89-6ccb-f3e984ce79cf_lists_slider_4533

Кеча, 6 август куни “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё халқларининг миллий таомлари фестивали ва тантанали концерт бўлиб ўтди.

Президентлар дастлаб миллий таомлар намуналарини кўздан кечирди.

Сўнг Марказий Осиё мамлакатлари санъат усталари иштирокида тантанали концерт дастури бўлди. Фольклор-этнографик ансамбллар ва эстрада хонандаларининг чиқишлари замонавий саҳна безаклари билан уйғунлашиб, ажиб манзара ҳосил қилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар халқларнинг бирлиги, маданий яқинлигини яққол намоён этди. Концерт дастурида Ўзбекистон Маданият вазири Озрдбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова ҳам қўшиқ куйлади.

Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳат учрашувининг навбатдаги йиғилиши доирасида ўтказилган ушбу тадбирлар, шунингдек, етакчи аёллар мулоқоти ва минтақа Иқтисодий форуми Президент Мирзиёев ташаббуси билан ташкил топган саммитнинг янги босқичга чиққанидан далолат беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг