Марказий Осиё давлатлари пойтахтларидаги нархлар солиштирилди. Тошкентда аҳвол қандай?

Жамият

image

“Азия-Плюс” нашри Россия ва Марказий Осиёнинг 5 та давлати пойтахтидаги маҳсулотлар учун нархларни солиштириб чиқди. Булар: Душанбе (Тожикистон), Тошкент (Ўзбекистон), Бишкек (Қирғизистон), Нур-Султон (Қозоғистон) ва Москва (Россия). Ушбу пойтахтларда картошка, сабзи, пиёз, ун, гуруч, гўшт, сут, макарон, шакар, тухум, ўсимлик ёғи нархларини солиштирилди.

Марказий Осиё давлатлари пойтахтларида маҳсулотлар учун энг арзон ва энг қиммат нархлар қаерда экани маълум бўлди. Унга кўра, Тошкентда маҳсулотлар учун нархлар ўртача. Худди шундай ҳолат Тожикистон пойтахти Душанбеда ҳам кузатилмоқда. Бишкек (Қирғизистон) ва Нур-Султонда (Қозоғистон) эса нархлар жуда юқори. 

Солиштириш натижаларига кўра:

10 килограмм ун учун энг юқори нарх Нур-Султонда (3260 тенге ёки 7,65 доллар) экани аниқланди. Москвада эса икки баробар арзонроқ (320 рубль ёки 3,1доллар). Тошкентда эса 50 минг сўм (4,69 доллар), Душанбеда 50 сомони (4,38 доллар), Бишкекда эса 338 сом (3,99 доллар).

1 килограмм гўшт учун нарх деярли барча пойтахтларда бир хил. Энг арзон нарх Москвада (392 рубль ёки 5,29 доллар), энг қиммат нарх эса Тошкентда (63 минг сўм ёки 5,91доллар). Бишкекда бир килограмм гўшт 465 сом (5,49 доллар), Нур-Султонда 2354 тенге (5,52 доллар), Душанбеда эса 65 сомони (5,7 доллар) туради.
 
Энг арзон ўсимлик ёғи (1 литр) Москвада топилган (80 рубль ёки 1,08 доллар), ва енг қиммат Душанбе (22 сомони ёки 1,93 доллар). Нур-Султонда 751 тенге (1,76 доллар), Бишкек ва Тошкентда эса бир хил 159 сом ёки 20 минг сўм (1,88 доллар) туради.

Энг арзон сут Душанбеда (6 сомони ёки 0,53 доллар), энг қиммати эса Москвада (50 рубль Тошкентда бир литр сут нархи 6 минг сўм (0,56 доллар), Бишкекда 50 сом (0,59 доллар), Нур-Султонда 280 тенге (0,66 доллар).

Нур-Султонда 1 килограмм гуруч учун 420 тенге (0.99 доллар) нархда сотишади. Энг қиммат нарх эса Москвада 100 рубль (1.35 доллар )ни ташкил қилади. Бишкекда бир килограмм гуруч нархи  90 сом (1,06 доллар), Тошкентда 12 минг сўм (1,13 доллар), Душанбеда эса 14 тенге(1,23 доллар).

Марказий Осиё давлатларининг пойтахтлари ичида энг арзон макарон Бишкекда 52 сом (0,61 доллар). Энг қиммат макарон эса Москвада 80 рубль (1,08 доллар). Нур-Султонда бир килограмм макарон 300 тенге (0,7 доллар), Тошкентда 8 минг сўм (0,75 доллар), Душанбеда эса 9 сомони (0,79 доллар). 

Москвада энг арзон шакарни килограммига 46 рубль (0,62 доллар) нархда сотишади. Энг қиммат нарх Душанбеда 10 сомони (0,88 доллар). Нур-Султонда бир килограмм шакар 300 тенге (0,70 доллар), Бишкекда 62 сом (0,73 доллар), Тошкентда эса 8,5 минг сўм (0,8 доллар) туради.

10 та товуқ тухуми энг арзон нархда Москвада – 60 рубль (0,81доллар) дан сотилади. Энг қиммат нарх эса Бишкекда 88 сом (1,04 доллар). Тошкентда 10 та тухум учун нарх 10 минг сўм (0,94 доллар) ни ташкил қилади. Душанбеда 11 сомони  (0,96 доллар), Нур-Султонда эса 435 тенге (1,02 доллар).

Энг арзон картошка Душанбеда – 4 сомони (0,35 доллар) ва энг қиммат нарх Москвада –67 рубль (0,9 доллар). Бишкекда бир килограмм картошка 35 сом (0,41 доллар), Тошкентда 5 минг сўм (0,47 доллар), Нур-Султонда эса 253 тенге (0,59 доллар) туради.

Нур-Султонда энг арзон сабзини килограммига 256 тенге (0,60 доллар) нархда сотишади. Энг қиммат сабзи Москвада 99 рубль (1,34 доллар). Душанбеда бир килограмм сабзи 7 сомони (0,61доллар), Бишкекда 65 сом (0,77 доллар), Тошкентда эса 9 минг сўм  (0,84 доллар) туради.

Энг арзон пиёз Душанбеда 1,10 сомоний (0,096 доллар) дан сотилади. Марказий Осиё мамлакатларининг икки пойтахтида пиёз бир хил туради ва шу билан бирга унинг нархи бошқа давлатлар орасида енг юқоридир. Бу Нур-Султон (109 тенге ёки 0,26 доллар) ва Бишкек (22 сом ёки 0,26 доллар). Тошкентда пиёз нархи 2 минг сўм (0,19 доллар), Москвада эса 16 рубль (0,22 доллар) ни ташкил қилади.

Марказий Осиё давлатларининг пойтахтларидаги маҳсулот нархлари билан танишдик, энди ушбу пойтахтларда ўртача иш ҳаққини таҳлилини кўрсак. Унга кўра, жорий йилнинг бошида Душанбеда ўртача иш ҳаққи 1323,9 сомони (116,09 доллар) ни ташкил қилган. Бишкекда 22 минг 738 сом (268,5 доллар), Тошкентда 3 миллион 984 минг 738 сўм (375 доллар), Нур-Султонда 307,5 минг тенге (720,17доллар), Москвада 117 минг 769 рубль  (1583,99 доллар) ни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг