Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилишида фожиа юз берди

Олам

image

Бугун, 25 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида масжид қурилиш майдонида фавқулодда вазият содир бўлди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Қурилиш вақтида нарвонлар қулаши натижасида, ишчилар 60 метр баландликдан йиқилган.

“Қурбонлар йўқ. Тўққиз киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан Душанбедаги шифохонага ётқизилди”, деган Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили.

Жароҳатланганларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Бироқ бир ишчи ўзини яхши ҳис қилаётгани сабабли шифохонага ётишдан бош тортган.

Маълумот учун, Душанбеда қурилаётган масжид Марказий Осиёда энг каттаси бўлиши айтилган. У ерда бир вақтда 120 минг киши ибодат қилиши мумкин бўлади.

Объектнинг ҳар бири 75 метрли тўртта минораси, 47 метрли асосий гумбаз ва 20 та катта ва кичик гумбазлари бор. Масжид Душанбе шимолида 12 гектар майдонни эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон масжид

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг