Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

Жамият

−

image

Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди.

Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Марказий банк жорий йилнинг 8 сентябри ва 27 октябрида ҳам худди шундай қарор қабул қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 21 июлдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг