Марказий банкни ёқиб юборишга ваъда берган TikTok юлдузи Аргентина Президенти бўлди
Олам
−
20 Ноябрь 2023
14777Аргентинадаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида фаворит ҳисобланмаган ўта ўнгчи сиёсатчи Хавер Майли кутилмаганда 56 фоиздан ортиқ овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Майлининг рақиби Иқтисодиёт вазири Сержио Масса мағлубиятини тан олди ва янги раҳбарга муваффақият тилади.
"Шубҳасиз, натижалар биз кутгандек бўлмади ва мен Хавер Майли билан гаплашиб, уни табрикладим ва унга омад тилайман, чунки у аргентиналикларнинг кўпчилиги кейинги тўрт йилга сайлаган Президент", дейди Масса.
53 ёшли TikTok юлдузи, мусиқачи, иқтисодчи ва телебошловчи ўзининг ғалати услуби ва мунозарали баёнотлари туфайли АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро билан таққосланади. Хусусан, у АҚШ доллари учун “касал песодан воз кечишга" чақирган ва "инфляция саратони"ни тугатиш учун Марказий банкни ёқиб юборишга ваъда берган.
AFP’нинг эслашича, Майли абортга, ўқотар қурол олиб юришга қарши чиққан, Аргентинанинг асосий савдо ҳамкорлари – Хитой ва Бразилия билан алоқаларни узишга ваъда берган. Шунингдек, у ҳарбий диктатура қурбонлари сонини шубҳа остига олган ва иқлим ўзгаришига инсон фаолияти сабаб бўлганини тан олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь