Марказий банк томонидан 13 та тижорат банки огоҳлантирилди

Жамият

image

Банк назорати қўмитаси томонидан 2023 йилнинг сентябрь ойида ўтказилган 9 та йиғилишда 1 та тижорат банки ва 1 та тўлов ташкилотининг айрим операцияларини амалга оширишига чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, 13 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги сабабли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, 6 та тижорат банкига нисбатан жарима чораси қўлланилган. 

“Устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганли муносабати билан 1 та тижорат банкининг актив ва пассив операцияларини тўхтатиш ҳамда 4 та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди”, дейилади Марказий банкнинг бу ҳақдаги маълумотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг