Марказий банк раиси лавозимидан озод этилиши мумкин
Жамият
−
11 Декабрь 2024
11439Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
У 2017 йилдан бери шу лавозимда ишлаб келаётган эди. Мамаризо Нурмуродов нима сабабдан лавозимидан озод этилаётгани ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, Мамаризо Нурмуродов 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумот олий, 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган. 1982-1985 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган. 1985-1988 йилларда Москва молия институтида иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.
1989-1993 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ва Тошкент молия институтида доцент лавозимларида ишлаган. 1993-2000 йилларда Илмий тадқиқотлар маркази директори, бошқарув раиси ўринбосари, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазири, 2004-2006 йилларда Самарқанд вилоятини ҳокими сифатида фаолият юритган. 2006-2017 йилларда Марказий банк раиси маслаҳатчиси бўлган. 2017 йилдан ҳозиргача эса у Марказий банк раиси лавозимида ишлаб келаётганди.