Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди
Жамият
−
17 Декабрь 2022
7434Ўзбекистон Марказий банки 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учала тўлов ташкилоти ҳам лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятини амалга оширмаган
Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 15 декабрдаги қарорига асосан қуйидаги тўлов ташкилотиларининг лицензиялари қайтариб олинган.
• “International Eco Pay” масъулияти чекланган жамияти;
• “Panda Internet Technology” масъулияти чекланган жамияти;
• “UGNIS” масъулияти чекланган жамияти.
Тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинган ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь