Марказий Африкада кема ағдарилиши оқибатида 60 га яқин киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Марказий Африка Республикаси пойтахти Бангуи яқинидан оқиб ўтувчи дарёда кема тўнтарилиши оқибатида 60 га яқин фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда "The First Channel News" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, дафн маросимида иштирок этиш учун Бангуидан йўлга чиққан йўловчилар кемаси ноқулай шароит туфайли ағдарилиб кетган. Оқибатда унинг бортида бўлган 58 киши ҳалок бўлган.

“Биз 58 та жонсиз жасадни чиқариб олдик. Сув остида қолганларнинг умумий сонини билмаймиз”, деган қутқарув бригадаси бошлиғи Томас Жимассе.

Гувоҳлар ва ижтимоий тармоқлардаги видеоларга кўра, Мпоко дарёсида ағдарилган кема ичида 300 дан ортиқ одам бўлган. Ҳалокат содир бўлгач, 40 дақиқа ичида қутқарувчилар келган ва кўпчилик омон қолган.

Ҳозирда Мпоко дарёсида ўнлаб қайиқларда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Расмийлар ҳалок бўлганлар сони яна ошиши мумкинлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган резина қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Африка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг