Марк Цукерберг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Meta компанияси асосчиси Марк Цукерберг ҳақида Буюк Британиянинг “Sky” телеканали ҳужжатли фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Deadline” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, фильм “Цукерберг: Metaverse қироли” деб номланади. Кино тадбиркорнинг ҳаёти ҳақидаги архив кадрлар, шунингдек, унинг қариндошлари ва дўстлари билан суҳбатларидан иборат бўлади. 

Фильмга Буюк Британия тарихи ва Россия Президенти Владимир Путин ҳақидаги ҳужжатли фильмлари билан танилган Ник Грин режиссёрлик қилади. Картина хронометражи 90 дақиқа бўлиши айтилмоқда.

Маълумот учун, миллиардер Марк Цукерберг 2022 йилда рекорд миқдорда бойлигини йўқотганлар қаторига кирган эди. У ўтган йилда 77 миллиард долларини йўқотган. Meta акциялари қиймати эса йил давомида 64 фоизга арзонлашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг